
"Ювентус" бош мураббий сифатида тайинланган Лучано Спалеттининг илк ўйинида "Кремонезе"ни сафарда 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Турин клубига ғалаба келтирган голларни Филип Костич ва Андреа Камбясо 2 ва 68-дақиқаларда киритди.
Мезбонлар сафида эса 83-дақиқада Жейми Варди ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Мен иккинчи бўлимда бизнинг нотўғри ёндашувимиз бор эди, деб айтмасдим – бу кўпроқ нотўғри одатларга боғлиқ.
Биз ҳеч қандай аниқ сабаб бўлмасдан жуда чуқур ҳимояга чекиниб кетдик. Ғалаба жуда муҳим эди.
Тактика масаласида эса мураббий қарор қилади – мен ҳар нарсага тайёрман", – деди Душан Влахович италиялик журналистларга. Эслатиб ўтамиз, Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи лавозимига аввалроқ истеъфога чиқарилган Игор Тудор ўрнига тайинланган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.