
Англиялик ҳужумчи Гарри Кейн Мюнхеннинг "Бавария" клубидан Испаниянинг "Барселона" жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 32 ёшли ҳужумчи Каталония клубининг трансфер рўйхатида жой олган. Келгуси йилнинг ёзида Кейнни Германия гранд клубидан 65 миллион еврога сотиб олиш мумкин.
"Барселона"да у 37 ёшли полшалик форвард Роберт Левандовски ўрнини эгаллаши кўзда тутилмоқда. Англиялик футболчи "Бавария" билан 2027 йилнинг июн ойигача шартнома имзолаган.
Жорий мавсумда Кейн Бундеслигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар