
Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти УЕФА Чемпионлар Лигасидаги асосий фаворитлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Чемпионлар Лигаси доимо ўзининг анъанавий даъвогарларига эга.
Булар – "Реал", "Бавария", "Манчестер Сити" ва "ПСЖ". Турнирни янада қизиқарли қилиш учун умумий босқич жорий этилди.
Бу форматга ўрганиш керак", – деди италиялик мутахассис "Tuttosport" нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг амалдаги чемпиони Франциянинг "ПСЖ" жамоаси ҳисобланади.
Ўтган мавсумнинг финалида Париж клуби Италия вакили "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар