date

Бавария 15-ўйин кетма-кет ғалаба қозонди

Бавария 15-ўйин кетма-кет ғалаба қозонди
Германия чемпионатининг тўққизинчи тур баҳсларида Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз майдонида Леверкузеннинг "Байер" жамоасини мағлубиятга учратди. Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, "Бавария" кетма-кет 15-ўйинда ғалаба қозонган бўлди. Ушбу рекорд нафақат Германия чемпионатида, балки жорий мавсумда қатнашayotgan барча турнирларни ўз ичига олади.

Шундан тўққизта ғалаба Бундеслигада қайд этилган бўлиб, мюнхенликлар ҳозирги пайтда очко йўқотмаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Клуб тарихида бундан ҳам узоқроқ ғалабали серия фақат бир марта қайд этилган.

2020 йилда, Ханси Флик бошчилигида, "Бавария" кетма-кет 23 учрашувда зафар қучган. Ушбу серия ичида Чемпионлар Лигаси финалида қўлга киритилган ғалаба ҳам мавжуд эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария 15-ўйин кетма-кет ғалаба қозонди