date

Энзо Мареска Жоау Педронинг голига изоҳ берди

Энзо Мареска Жоау Педронинг голига изоҳ берди
“Челси” бош мураббийи Энзо Мареска ҳужумчи Жоау Педронинг узоқ кутилган голи ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи аввалги саккиз ўйинда гол ура олмаган эди.

Бироқ, шанба куни бу нохуш серия якунланди: 24 ёшли ҳужумчи АПЛ доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда жамоасининг ягона голини урди. “Педро ҳеч қачон биз учун муаммо бўлмаган.

Унинг ягона муаммоси – соғлиги туфайли ҳар куни машғулот ўтказа олмаслиги, ҳар бир ўйинга 100% тайёр бўлмаслиги. Жоау гол уришни давом эттиради.

У “Ливерпул”га қарши ўйинда ҳам жуда яхши эди. Энди эса Лиам Делап қайтди ва ҳужумда имкониятларимиз янада ошди”, – деди Мареска матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Педро ўтган ёзги трансфер ойнасидан “Брайтон”дан “Челси”га 60 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига келиб қўшилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энзо Мареска Жоау Педронинг голига изоҳ берди