date

Мойес "Сандерленд"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

Мойес "Сандерленд"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
"Эвертон" бош мураббийи Дэвид Мойес "Сандерленд"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. АПЛнинг ўнинчи туридан ўрин олган ушбу баҳс 3 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

"Биз 'Ливерпул' каби кучли клуб билан бир шаҳарда жойлашганмиз, 'Сандерленд' эса ҳар доим 'Ньюкасл' билан рақобатлашиб келади. Умид қиламанки, 'Сандерленд' 'Ньюкасл'га қарши курашади ва биз 'Ливерпул'га қарши муваффақиятли ўйнаймиз.

Уларнинг мавсум давомида кўрсатган ўйинлари жуда яхши бўлди ва кўплаб одамлар бунга ҳайрон қолишмоқда. 'Сандерленд'нинг мухлислари ажойиб қўллаб-қувватлашади ва жамоа ўз майдонида жуда кучли," — деди мураббий дея унинг сўзларини AOL нашри.

Шунингдек, Мойесдан жамоа ҳужумчилари Бето ва Беррининг самарадорлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўрашди. Бош мураббий таркибда ўзгаришлар қилишга тайёр эканлигини билдирди.

"Агар мен хоҳлаган натижани ололмасам, таркибимиздаги бошқа вариантларни кўриб чиқаман. Бу марказий ҳужумчи билан камроқ ўйнашга олиб келади ва бизнинг ўйин услубимизни ўзгартиради. Аммо муаммоларни яшириб ўтирмаймиз, ечим устида ўйлаймиз," — деди Мойес.

Ҳозирда "Эвертон" 11 очко билан 15-ўринда бормоқда, "Сандерленд" эса 17 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мойес "Сандерленд"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди