
"Реал" Мадрид ёшлар жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа "Реал"нинг ҳозирги бош мураббийи Хаби Алонсо фаолияти ҳақида фикр билдирди. "Мен Хаби Алонсонинг қўл остида "Реал" янада кучлироқ бўлишига ишонаман.
Дўстимга чин дилдан ҳурмат билдираман. Хаби чиндан ҳам ажойиб ишларни амалга оширмоқда.
"Реал"нинг мавсумни бундай ажойиб бошлаганини эслай олмайман: дастлабки 14 ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозониш — бу ҳайратланарли натижа", — дейди Арбелоа Madrid Universal нашрига. Эслатиб ўтамиз, Алонсо жорий йилнинг май ойида "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Ла Лига турнир жадвалида "Реал" 11 турдан сўнг 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин рақиб билан фарқ 5 очкони ташкил қилади.
4-ноябр куни Хаби Алонсонинг шогирдлари Чемпионлар лигасининг тўртинчи турада сафарда "Ливерпул"га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.
Арбелоа: "Реал" мавсумни ажойиб бошлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар