Англиянинг «Эвертон» жамоаси бош директори акционерлар йиғилишида маълум қилдики, клуб россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг холдинги (USM) билан 5 йиллик ҳомийлик шартномаси тузган, дейилади Кун.уз сайти хабарида. Келишув доирасида 2017 йилнинг январида жамоанинг машғулот базасини номлаш ҳуқуқи ҳам ушбу холдингга ўтади.
The Guardian хабарига кўра, келишувнинг умумий қиймати 75 млн фунт стерлингни (92,6 млн евро) ташкил этади.
Эндиликда «Эвертон»нинг машғулот базаси номи Finch Farm эмас, USM Finch Farm бўлади. Бундан ташқари, Усмоновнинг холдинги клубнинг уй учрашувлари ўтадиган «Гудисон Парк» стадионидаги ўйинлар вақтида реклама жойлаштириш ва маркетинг ишларини юритиш ҳуқуқига эга бўлди.
2016 йилнинг февралида «Эвертон» раҳбарияти россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Red and White Holdings ва USM холдинглари бўйича ҳамкори бўлмиш эронлик Фарҳод Моширий инглизлар жамоаси акцияларининг 49,9 фоизига эга бўлганини маълум қилганди.
Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клуби акционерларидан бири ҳисобланади. 2016 йилнинг февралида у Моширийнинг ҳиссасини сотиб олиб, ўз акциялари улушини 30,04 фоизга етказганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Европани Украинадаги можаро бошланганидан бери энг совуқ қиш кутмоқда
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда