Гаизка Мендиета: Роберт Левандовски Рексхемга ўтиши, Гарри Кейн эса Барселонага келиши керак

Барселона клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Гаизка Мендиета Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида кутилмаган қарор қабул қилиб, Рексхем жамоасига ўтиши мумкинлигини айтди. Полшалик ҳужумчи Испаниядаги фаолиятини якунлаш арафасида турибди ва у ўзининг келажаги ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
37 ёшли Левандовски юқори даражадаги футбол билан хайрлашишга тайёрлигини ва жисмоний жиҳатдан камроқ талабчан лигаларда ўйнашни истаётганини яширмади. Мендиета эса ҳазиломуз тарзда, агар футболчи келажакда актёрлик фаолиятини бошламоқчи бўлса, Рексхем унинг учун энг яхши манзил бўлишини таъкидлади.
Мендиета, шунингдек, Барселона ҳужум чизиғини кучайтириш учун Гарри Кейн номзодини илгари сурди. Унинг фикрича, Англия терма жамоаси сардори Испания чемпионатида ўзини кўрсатишга қодир ва у каталонияликлар учун идеал вариант бўла олади.
Барселона молиявий ҳолатини яхшилаб олгани ва совринлар учун курашаётгани сабабли, клуб йирик юлдузларни жалб қилиш имкониятига эга. Мендиета, худди Левандовски сингари, Кейн ҳам Барселона лойиҳасига қизиқиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски Барселона сафида ўтказган тўрт йиллик фаолияти давомида 119 та гол уриб, клуб тарихидан муносиб ўрин эгаллади. Унинг хайрлашув учрашуви мухлислар ва футболчининг кўз ёшлари билан ёдда қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!