date

Гари ОʼНил “Вулверхэмптон”га қайтиши мумкин

Гари ОʼНил “Вулверхэмптон”га қайтиши мумкин
Гари ОʼНил “Вулверхэмптон” клуби билан бош мураббий лавозимига қайтиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Ўтган йилнинг декабрида ушбу мутахассис клуб томонидан ишдан бўшатилган эди, аммо ҳозирда у қайтиш учун асосий номзод ҳисобланади. Ҳозир ОʼНил ҳеч бир клуб билан шартнома имзоламаган эркин агент саналади.

“Вулверхэмптон” клубида бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда, жумладан, “Мидлсбро”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Роб Эдвардс ҳам номзодлар рўйхатида. Бироқ ОʼНилнинг қайтиши энг эҳтимолий вариант сифатида кўрилмоқда.

“Мен футболни яхши кўраман. Банд бўлишни, кўплаб синов ва вазифаларни бажаришни ёқтираман.

Янги чақириқ пайдо бўлиши билан мен нафақат тайёр бўламан, балки ана шундай синовларга жон-жаҳдим билан киришаман”, – деган эди ОʼНил аввалроқ шу нашрга берган интервьюсида. “Вулверхэмптон” жамоаси АПЛ турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва 10 ўйинда атиги 2 очко тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гари ОʼНил “Вулверхэмптон”га қайтиши мумкин