Де Брюйне мухлисларга мурожаат қилди

Де Брюйне мухлисларга мурожаат қилди
Қисқача

Кевин де Бруйне жароҳати сабабли муваффақиятли операция қилинди ва тикланиш жараёнини бошлади. "Наполи" футболчиси мухлисларига хабарлари ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди. У тахминан тўрт ойга сафдан чиққан, майдонга баҳор ойларида қайтиши кутилмоқда. Кевин де Бруйне "Наполи" сафида А Серияда саккизта ўйин ўтказиб, тўртта гол урган.

Белгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мухлисларга мурожаат қилган пост эълон қилди. "Ҳаммага салом!

Ўзингиз билганингиздек, бир муддат ўйнай олмайман. Яхши хабар шундаки, операция муваффақиятли ўтди.

Тикланиш жараёниим аллақачон бошланди. Хабарингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун барчага раҳмат", - деб ёзди "Наполи" футболчиси.

Аввалроқ Де Брюйне жароҳати туфайли тахминан тўрт ойга сафдан чиққанлиги ҳақида хабар қилинган эди. Кутилишича, у майдонга баҳор ойларида қайтади.

Кевин де Брюйне "Наполи" сафида А Серияда саккизта ўйин ўтказиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар