date

Реал Эндрикни Манчестер Юнайтедга бермади

Реал Эндрикни Манчестер Юнайтедга бермади
Манчестер Юнайтед Мадриднинг Реал клуби ҳужумчиси Эндрикни ижарага олишга қизиқиш билдирган эди. "Қизил иблислар" 19 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилишди, бироқ бу таклиф Реал раҳбарияти томонидан рад этилди, деб хабар бермоқда ESPN.

Шу сабабли ёш бразилиялик футболчи Астон Вилла клубига ҳам қўйиб юборилмади. Маълумотларга кўра, январ ойида Эндрик Лион клубига сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага ўтиши кутилмоқда.

Собиқ Палмейрас ўйинчиси ҳозирги мавсумда Реал сафида фақат бир марта майдонга тушди. Бу ўйин Валенсияга қарши бўлиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Эндрикни Манчестер Юнайтедга бермади