
Канадалик ҳужумчи Жонатан Девиднинг "Ювентус"даги келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарга кўра, 25 ёшли футболчи сўнгги пайтлардаги оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга қарамай, Италия грандидан кетишни режалаштирмаяпти.
Романо таъкидлашича, Девид тўлиқ "Ювентус" сафидаги ўйинларга эътибор қаратган ва бошқа клублар билан ҳеч қандай алоқа ёки музокаралар ўтказмаган. Девид жорий йил ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"га қўшилган.
У жамоа сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва бир бор голли узатма амалга оширган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Девиднинг трансфер қиймати 45 миллион еврoни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг