
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Лиам Делап ҳақида фикр билдирди. Яқинда жароҳатдан фориғ бўлган футболчи жамоага қайтди.
"Делап қайтди ва у биз учун муҳим ўйинчи. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқки, мавсум сўнгида унинг голлари ва тўп йўқотишсиз ўйинлари билан мамнун бўламиз. Шубҳасиз, у бизга ёрдам беради", - деди Мареска сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
5 ноябрь, чоршанба куни "Челси" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда "Қарабоғ" жамоасига қарши учрашув ўтказади.
Ўйиннинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 22:45 га белгиланган. Майдон воқеаларини матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг