
"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзининг асосий мақсади ҳақида сўзлаб берди. Холанд нафақат клублар даражасида муваффақиятга эришишни, балки ўзининг миллий жамоаси билан тарихий натижага эришишни ҳам орзу қилишини таъкидлади.
"Бу ҳақида мен узоқ вақтдан бери гапираман — менинг асосий мақсадим Норвегияни Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатига олиб чиқишдир. Бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим вазифа.
Ҳозирда буни амалга ошириш учун яхши имкониятлар бор ва бу имкониятлардан қандай фойдаланишимизга боғлиқ", — дейди футболчи BBC нашрига берган интервьюсида.
Ҳозирги вақтда Норвегия терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичида ўз гуруҳида 18 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг