
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола ноябрь ойидаги терма жамоалар ўйинлари учун ажратилган танаффусдан фойдаланиб, дам олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Ливерпулга қарши ўйиндан сўнг 10 кунлик таътилга чиқаман. Сентябр, октябр ва ноябрь ойларида халқаро танаффуслар бўлади.
Кейин эса бу мамлакатда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида жуда тиғиз давр бошланади. Ҳайратланарли деган сўз мос келадими, билмайман, лекин бу жуда ҳам зўриқишли давр экани аниқ.
Мен бу ерда 10 йилдан бери ишлайман ва бундай ҳолатларда бир неча марта бўлганман", – деди Гвардиола журналистларга. Эслатиб ўтамиз, 5-ноябрь, чоршанба куни Манчестер Сити Англия чемпионати доирасида Боруссия клубига қарши уй учрашувини ўтказади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.