date

Арсен Захарян соғлиги ҳақида янги маълумот

Арсен Захарян соғлиги ҳақида янги маълумот
Испаниянинг нуфузли Marca нашри Арсен Захаряннинг соғлиги ҳақида янги маълумот берди. Испания чемпионати доирасида "Атлетик"ка қарши ўйинда майдонга захирадан тушган Захарян кейинчалик ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатди.

Нашрга кўра, 22 ёшли россиялик ярим ҳимоячи жамоанинг сешанба куни бўлиб ўтган машғулотида иштирок этмади. Эҳтимол, у "Реал Сосьедад"нинг жума куни, 7-ноябрда "Эльче"га қарши ўйинида майдонга туша олмайди.

"Атлетик" билан ўйиндан сўнг жамоанинг тиббий хизмати Захаряннинг жароҳати йўқлигини, бироқ ноқулайлик сезганини маълум қилган эди. Айни пайтда "Реал Сосьедад" Ла Лига турнир жадвалида 14-ўринни банд этиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсен Захарян соғлиги ҳақида янги маълумот