Ливерпул Реалнинг трансфер нишонини қўлга киритмоқчи


Англиянинг "Ливерпул" клуби "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортон трансфери бўйича "Реал" билан рақобатдан қочмоқчи. Defensa Central хабарига кўра, мерсисайдликлар Уортонни тезроқ ўз сафига қўшиб олиш учун исталган шартларга тайёр.
Ушбу футболчига "Челси", "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. 21 ёшли Уортон жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 60 миллион евроға баҳоланмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…