date

Рафинья: Максадим - Барсага ёрдам бериш

Рафинья: Максадим - Барсага ёрдам бериш
Барселона футболчиси Рафинья Диас жорий мавсумда жамоаси билан эришмоқчи бўлган мақсадлари ҳақида гапирди. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "кўк-анорранглилар"нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб, жамоа Испания ичидаги барча мусобақаларда ғолиб чиққанди.

"Бу мавсумдаги асосий мақсадим – жамоага ғалабаларга ва муваффақиятга эришишда ёрдам беришда давом этишдир. Голлар ва ассистлар орқали жамоага фойда келтирмоқчиман, лекин энг муҳими барқарорлик ва фидойиликдир.

Ҳар доим 'Барса' учун қўлимдан келган барча нарсани қилишга ҳаракат қиламан, капитанлардан бири сифатида ўз масъулиятимни ҳис қиламан", – деди Рафинья GQ España нашрига берган интервьюсида. 28 ёшли вингер сон жароҳати сабабли "Барселона"нинг барча мусобақалардаги охирги етти ўйинини ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рафинья: Максадим - Барсага ёрдам бериш