
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳатдан кейин ўзининг жисмоний ҳолати ва Польша миллий терма жамоасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди. - Кўп ўйин ўтказмадим.
Польша терма жамоаси менга ўйин формасини тиклашда ёрдам берди. Сўнгги ҳафталарда индивидуал дастур асосида машғулот ўтказдим.
Энг муҳими, мавсумни қандай бошлашингиз эмас, балки уни қандай якунлашингиз. Бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордим, аммо ҳозир ўзимни тобора яхши ҳис қилмоқдаман, - деди футболчи журналистларга.
Жорий Ла Лига мавсумида польшалик ҳужумчи 8 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Чемпионлар лигасида эса у 2 та ўйин ўтказган, бироқ гол ёки голли узатма амалга оширмаган.
Футболчининг “Барселона” билан тузган шартномаси 2026 йил ёзида якунига етади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.