date

Россия футболи халқаро майдонга қайтиши мумкин

Россия футболи халқаро майдонга қайтиши мумкин
Россия футболининг халқаро мусобақаларга қайтиши тўғрисида янги маълумотлар пайдо бўлди. Sport Baza хабарига кўра, FIFA ва UEFA 2026-йил февраль ойида Россия аёллар терма жамоасини Жаҳон чемпионати саралаш босқичига қўйиши мумкин.

Бу Россия футболидан тақиқни бекор қилишнинг биринчи босқичи бўлиши кутилаётгани айтилмоқда. Агар бу қарор Европа давлатлари томонидан кучли салбий муносабатга сабаб бўлмаса, кейинги босқичда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари халқаро мусобақаларга қайтарилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия клублари ва терма жамоалари 2022-йилнинг февраль ойидан бери халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия футболи халқаро майдонга қайтиши мумкин