
Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Ливерпул" ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Макаллистер киритди.
Stata Football маълумотларига кўра, "Ливерпул" "Реал"га қарши ўйинларда энг кўп "қуруқ" ғалаба қайд этган клуб ҳисобланади. Мерсисайдликлар Чемпионлар лигаси доирасида рақибларини беш марта мағлуб этиб, ўз дарвозаларини дахлсиз сақлаб қолишган.
Кеча эришилган ғалабадан сўнг Арне Слот шогирдлари турнир жадвалида тўққиз очко тўплаб, олтинчи ўринга кўтарилишди. Кейинги турда "Ливерпул" ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ клубига қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.