date

Киряков: Карабоғ Европа грандларидан чўчимайди

Киряков: Карабоғ Европа грандларидан чўчимайди
Россиялик мураббий Сергей Киряков Карабоғ жамоасининг жорий Чемпионлар Лигаси мавсумидаги имкониятларига тўхталиб ўтди. "Дастлаб Карабоғ Чемпионлар Лигасида аутсайдер бўлади, деб ўйланганди.

Аммо Озарбайжон чемпионати умуман олганда кучли эканлиги кўриниб турибди. Уларнинг чемпиони Европанинг энг кучли клублари фонида ўзини йўқотмаяпти.

Менимча, улар плей-офф босқичига чиқиш имкониятига эга", — деяди мутахассис "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида. Ҳозирда Озарбайжон жамоаси Чемпионлар Лигаси жадвалида 15-ўринда, 6 очко билан жойлашган.

Озарбайжон чемпионатида эса Карабоғ 20 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Бугун, 5-ноябр куни, Гурбан Гурбанов шогирдлари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида "Челси"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Киряков: Карабоғ Европа грандларидан чўчимайди