
Машҳур собиқ футболчи Тьерри Анри "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ҳимоя қилди. Яқинда бўлиб ўтган "Эл-Класико"да алмаштирилганидан кейин Винисиус ўз ҳиссиётларини яшира олмади ва жамоатчиликнинг эътиборини тортди.
Анри CBS Sports студиясида ушбу ҳолатга муносабат билдирар экан, шундай деди: "Ҳаммамиз хатолар қиламиз. Ҳаёт давом этади ва бу мавсум давомида муаммо бўлишини ўйламайман.
Ҳаммамиз бундай ҳолатларни кўрганмиз ва ўзимиз ҳам шундай қилганмиз. Мен бу ерда ўтириб, "Бундай қилиш мумкин эмас, бу ҳурматсизлик!" деб айтмайман.
Чунки мен ҳам майдонда баъзан ўзимни бошқара олмаганман." Шунингдек, "Реал" сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Ливерпул"га қарши сафар учрашувини ўтказди. Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа ўша ўйинда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Тьерри Анри Винисиусни қўллаб-қувватлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар