Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш эгаллаб турган лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда мутахассис Facebook’даги саҳифасидаги маълумотга асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
«Дўстлар, федерация президенти билан 5 соатлик суҳбатдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароитнинг йўқлиги, федерацияга қарши бўлганлар сонининг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги шундай қарорга келишимга сабаб бўлди.
Мағлубиятсиз ўтган бир йил, ЖЧ–2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда 1-ўринда бораётганимиз, ФИФА рейтингида Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турганимизга қарамасдан Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароити ва ваколати йўқлигини айтмоқда» - деб ёзган Карлуш Кейруш.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш гуруҳида 11 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди