date

"Арсенал" ва Сака янги шартнома бўйича келишди

"Арсенал" ва Сака янги шартнома бўйича келишди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири, вингер Букайо Сака билан шартномани узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришди.

Transfer News Live манбасига кўра, таниқли журналист Саша Тавольерининг маълумотларига асосланиб, Сакага янги шартнома доирасида йилига тахминан 12,5 миллион фунт стерлинг маош тўланади.

Бу эса ҳозирги курс бўйича тахминан 14,2 миллион еврога тенг. Букайо Сака "Арсенал" сафида 276 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 75 та гол урган ва жамоадошларига 71 та голли узатмани амалга оширган.

"Арсенал"нинг навбатдаги ўйини шанба, 8 ноябрь куни Премер-лига доирасида сафарда "Сандерленд"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал" ва Сака янги шартнома бўйича келишди