date

Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо

Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо
Барселона президенти Жоан Лапорта клубнинг иқтидорли вингери Ламин Ямални қўллаб-қувватлади. Ямал яқинда "Реал"га нисбатан бир қанча дадил фикрлар билдирган ва "Эль Класико"даги мағлубиятдан сўнг босим остида қолган эди.

"Ламин ҳақиқий даҳо. Мен унинг ёнидаман ва унга тўлиқ ёрдам кўрсатаман.

У ажойиб йигит ва ёрқин футболчи. Биз у ҳақида ғамхўрлик қилишимиз, уни ҳимоя қилишимиз керак.

Ямалнинг ёнида бўлиш ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича барча чораларни қўллайман. У атиги 18 ёшда ва бу ёшда содир бўлаётган воқеалар билан курашиш осон эмас.

Биз унга тушуниш билан ёндашишимиз керак. У пубалгия билан курашмоқда, бу эса бир кечада даволанадиган нарса эмас.

У жуда кўп меҳнат қилмоқда ва ҳурматга лойиқ", – деди Лапорта Goal порталига берган интервьюсида. Чоршанба куни "Барселона" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда "Брюгге"га қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо