
Чоршанба куни кечқурун "Челси" Чемпионлар лигаси тўртинчи турида сафарда Озарбайжоннинг "Қарабоғ" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Учрашувнинг саккизинчи дақиқасида Лондон жамоаси бош мураббийи Энсо Марескага мажбурий алмаштиришни амалга оширишга тўғри келди.
Ярим ҳимоячи Ромео Лавия жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Мойсес Кайседо зудлик билан майдонга туширилди.
Лавия жароҳатининг қанчалик жиддий экани ўйин тугаганидан сўнг маълум бўлади. Биз бу борадаги янгиликларни кузатишда давом этамиз.
Озарбайжондаги мазкур ўйин воқеаларини матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин. Учрашувнинг дастлабки 12 дақиқасида ҳисоб очилмади, таблода ҳозирча 0:0 ни кўрсатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар