Эрлинг Холанд Манчестер Сити рекордини янгилади

Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд яна бир бор ўзининг голларга бой ўйинлари билан клуб тарихида янги рекорд ўрнатди. Чоршанба куни Холанд ўзининг собиқ жамоаси Дортмунднинг Боруссиясига қарши ўйинда (4:1) битта гол уриб, ғалабага ҳисса қўшди.
25 ёшли норвегиялик футболчи Чемпионлар Лигасидаги голлик сериясини бешта кетма-кет ўйин давомида давом эттирди. Бунга Манчестер Сити тарихида ҳали ҳеч бир футболчи эришмаган эди.
Шу билан бирга, Холанд жорий Чемпионлар Лигаси мавсумида 5 та гол уриб, Килиан Мбаппе (Реал Мадрид) ва Гарри Кейн (Бавария) билан иккинчи ўринни бўлишмоқда. Биринчи ўринда эса Галатасарай ҳужумчиси Виктор Осимхен жойлашган бўлиб, у 6 та голга муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг