
"Челси" футболчиси Ромео Лавия Чемпионлар лигаси доирасидаги "Қорабоғ"га қарши ўйиннинг бошида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бош мураббий Энцо Мареска бельгиялик футболчини 8-дақиқада алмаштирди ва унинг ўрнига Мойсис Кайседо майдонга туширилди.
"Лавиянинг жароҳати жуда афсусли. У узоқ вақт давомида яхши спорт формасини ушлаб тура олмаяпти. Ҳозирча аниқ хулоса қилишга эрта, лекин умид қиламанки, бу жароҳат жиддий эмас. У тўрт бошли мушакни жароҳатлаган", – деди Мареска Football.London нашрига берган интервьюсида.
"Қорабоғ" ва "Челси" ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шунингдек, Лондон клуби шанба куни Премьер-лига доирасида ўз майдонида "Вулверхэмптон" жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар