date

Эрик Гарсиянинг бурни синган

Эрик Гарсиянинг бурни синган
Барселона ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар лигаси доирасида Брюггага қарши ўйинда бурнини синдириб олди. Чоршанба куни бўлиб ўтган ва 3:3 ҳисоби билан якунланган ўйиндан сўнг, 24 ёшли футболчи журналистларга берган интервьюсида бурни синган бўлиши мумкинлигини айтди.

Тез орада унинг тахмини рентген орқали тасдиқланди, дея хабар берди журналист Виктор Наварро. Барселонага қайтгач, футболчи ҳимоя ниқобида кўринди.

Якшанба куни Барселона Ла Лиганинг 12-турида Сельтага қарши ўйин ўтказади. Ҳозирда каталонияликлар чемпионат жадвалида иккинчи ўринда, Реал Мадриддан беш очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрик Гарсиянинг бурни синган