
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида Ливерпулга қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди. Чоршанба куни "шаҳарликлар" Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Дортмунднинг Боруссия жамоасини 4:1 ҳисобига мағлубиятга учратди.
Энди эса якшанба куни Англия чемпионати доирасида Ливерпулни қабул қилади. "Ливерпулга қарши ўйинга тайёргарлик олдинда.
Мен ушбу ўйиндан олдин жуда хурсандман ва ҳаяжонланяпман. Якшанба куни нима бўлишини сабрсизлик билан кутяпман", – деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Манчестер Сити АПЛ турнир жадвалида 10 турдан сўнг 19 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ливерпул эса 18 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар