date

Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди

Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди
18 ёшли "Барселона" юлдузи Ламин Ямал ўз жароҳати борасида фикр билдирди. Аввалроқ, матбуотда ярим ҳимоячи чов соҳасида оғриқ ҳис қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Мен имконимнинг борича ишлаяпман. Кўпчилик менинг жароҳатим ҳақида ёзмоқда ва бу мени хафа қилмоқда.

Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва максимал даражага қайтишни хоҳлайман", – дейди футболчининг сўзларини Marca газетаси келтиради. Эслатиб ўтамиз, Ламин 2025-йилги "Олтин тўп" сўровномасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ушбу мавсумда испаниялик футболчи Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди