
Манчестер Юнайтед клуби вингери Жейдон Санчо ҳозирда Астон Вилла сафида ижарада ўйнамоқда, аммо келаси йилда у чет эл чемпионатига ўтиши мумкин. "Қизил иблислар" 25 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти, бу ҳақда турли манбалар кўп марта хабар берган.
Астон Вилла ҳам унинг ижарадаги муваффақиятсиз ўйинлари туфайли футболчини сотиб олишга қизиқмаётгани айтилмоқда. Журналист Экрем Конур маълумотларига кўра, Санчонинг вазиятни Италия клублари – Ювентус ва Рома, шунингдек, МЛС вакиллари диққат билан кузатиб бормоқда.
Жейдон Санчо ўтган ёздаёқ А Серияга ўтиши мумкин эди. Ювентус ва Рома клубдаги қизиқиш билдирган бўлса-да, молиявий шартлар уларни қониқтирмаган.
Аммо 2026 йил ёзида Санчо эркин агентга айланади ва уни қўлга киритиш анча осонлашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.