date

Шов-шувли трансфер: Шерки ҳар 45 дақиқада самарадор...

Шов-шувли трансфер: Шерки ҳар 45 дақиқада самарадор...
"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки ўзининг ажойиб статистикаси билан ажралиб турмоқда. Франциялик футболчи жорий мавсумда фақат 268 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса-да, учта гол уриб, учта голли узатма беришга муваффақ бўлган.

22 ёшли футболчи ҳар 45 дақиқада ёки гол урмоқда ёки ассистентлик қилмоқда. Шерки 'шаҳарликлар' асосий таркибида уч марта майдонга тушган.

Чоршанба куни у Чемпионлар Лигаси доирасида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўйинда 79-дақиқада заҳирадан майдонга тушди ва 91-дақиқада гол уриб, ҳисобни 4:1 кўринишида якунлади. Бу натижа Пеп Гвардиола жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Шерки бу йил июн ойида "Лион" клубидан "Манчестер Сити"га трансфер қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шов-шувли трансфер: Шерки ҳар 45 дақиқада самарадор...