"Барселона" Эрик Гарсиянинг жароҳати ҳақида маълум қилди

"Барселона" Эрик Гарсиянинг жароҳати ҳақида маълум қилди
Қисқача

Барселона ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг бурни сингани маълум қилинди. У ҳимоя ниқобида ўйнашни давом эттиради, Селтага қарши учрашувда иштирок этиш имконияти эса қўшимча текширувдан сўнг аниқланади. Эрик Гарсия жароҳатни Чемпионлар лигасида Брюггега қарши 3:3 ҳисобидаги сафар учрашувида олган. Селтага қарши Ла Лига ўйини 9-ноябр, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

"Барселона" Эрик Гарсиянинг жароҳати ҳақида маълум қилди
"Барселона" расмий веб-сайти орқали ҳимоячи Эрик Гарсиянинг жароҳати борасида баёнот берди. Футболчининг бурни сингани аниқланган.

Эрик Гарсия ҳимоя ниқобида ўйнашни давом эттиради. Унинг "Сельта"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этиш имконияти қўшимча текширилади, дейилади клуб хабарида.

Эрик Гарсия чоршанба куни Чемпионлар лигасида "Брюгге" клубига қарши сафар учрашуви вақтида жароҳат олди. Мазкур ўйинда томонлар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши учрашув 9 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар