
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида “Брюгге” билан дуранг (3:3) ўйнаган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Каталонияликлар Белгия сафарида уч марта ҳисобда орқада қолган бўлсалар-да, мағлубиятдан қочишга муваффақ бўлишди.
"Бу осон ўйин бўлмади. Бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо "Брюгге" яхши ҳимояланди ва жуда агрессив ўйнади.
Биз прессингда заифроқ эдик ва айниқса ярим ҳимояда кўплаб яккакурашларни ютқаздик. Ҳимоячиларимизга қийин бўлди.
Тўпсиз ўйиндаги интенсивлик устида ишлашимиз керак – рақиб бир-икки пас билан қарши ҳужумга ўтганида ҳушёр бўлиш муҳим. Фақат дарвоза ёнида эмас, балки майдон марказида ҳам яхши ҳимояланишимиз лозим", – деди Флик УЕФА матбуот хизмати орқали.
“Барселона” ҳозирда турнир жадвалида 7 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Флик: "Барселона" ўйин сифатини ошириши керак
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар