
Миланнинг "Интер" клуби чап қанот ҳимоячиси Карлос Аугусто билан шартномани узайтишга яқин. Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади, бироқ янги келишув 2030 йилгача давом этиши кутиламоқда.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди. Янги шартнома доирасида футболчининг маоши оширилиши режалаштирилган.
Карлос Аугусто жорий мавсумда "нерадзуррилар" сафида 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Трансфермаркт портали 26 ёшли футболчини 26 миллион еврога баҳоламоқда.
9 ноябр, якшанба куни "Интер" А Сериянинг 11-турида ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар