date

Усмон Дембеле қачон қайтади?

Усмон Дембеле қачон қайтади?
Париж Сен-Жермен ҳужумчиси Усмон Дембеле яқинда яна жароҳат олди. Олтин тўп соҳиби бўлган футболчи Чемпионлар лигасидаги Бавария билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Бироқ, 25-дақиқада бош мураббий Луис Энрике уни алмаштиришга мажбур бўлди. Журналист Бенжамен Куаре хабарига кўра, Дембеле жорий ой охирида сафга қайтиши кутилмоқда.

28 ёшли футболчи 26-ноябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасидаги Тоттенҳемга қарши ўйинда иштирок этишга умид қилмоқда. Ушбу мавсумда Дембеле Париж клуби сафида 9 та ўйинда 3 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усмон Дембеле қачон қайтади?