
Лондоннинг «Кристал Пелас» клуби ҳимоячиси Марк Гехи Мадриднинг «Реал» клубига ўтмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Девид Орнштейн хабар берди.
Манбалaрга кўра, Гехи «Реал»га ўз фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиришини билдирган ва мерсисайдлик клубга ваъда берган. Аввалроқ Гехи «Кристал Пелас» билан шартномасини узайтирмаслиги ва жамоани тарк этиши маълум қилинган эди.
Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 18 ўйинда майдонга тушган, бир гол урган ва учта голли узатма берган. Гехи ҳозирда «Кристал Пелас» билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартномага эга.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евроға баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар