
Барселона клуби ёш иқтидор эгаси Ламин Ямалнинг соғлиғига оид муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда. Жорий мавсумда 18 ёшли вингер пубалгия билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда, бу эса унга жисмоний юкламаларни енгиб ўтишда қийинчилик туғдирмоқда.
Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби ушбу масалани ҳал қилиш учун доктор Лассе Лемпайнен билан боғланган. Дастлаб, "кўк-анорранглилар" юлдузининг жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди, аммо Ямал операциядан қочишга умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Ламин Ямал барча мусобақалар доирасида Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар