Челси Рюдигерни қайтаришни режалаштирмоқда

Челси Рюдигерни қайтаришни режалаштирмоқда

Челси Рюдигерни қайтаришни режалаштирмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер яқин келажакда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Испаниялик журналистларнинг маълумотларига кўра, футболчининг Англияда фаолиятини давом эттириш имконияти мавжуд. Германиялик ҳимоячига унинг собиқ жамоаси – Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Рюдигер Саудия Арабистони чемпионатида ҳам ўйнаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. 32 ёшли футболчи "Реал Мадрид" сафида 2022 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилмоқда.

Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойигача амал қилади. Антонио Рюдигернинг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар