date

Монако Погбанинг қайтиш муддатини маълум қилди

Монако Погбанинг қайтиш муддатини маълум қилди
Монако бош мураббийи Себастьен Поконйоли жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг жароҳатдан қайтиш муддати ҳақида изоҳ берди. "Поль "Ланс"га қарши бўладиган кейинги учрашувда иштирок этмайди.

Унинг қайтиши миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин кутилмоқда. Ҳаммаси режа бўйича давом этмоқда.

Унинг машғулотлардаги фаолиятини кузатишда давом этамиз", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Footmercato. Эслатиб ўтамиз, Погба октябрь ойи охирида ўтказилган машғулотлар пайтида жароҳат олган эди.

32 ёшли ярим ҳимоячи жорий йил ёзида Монако клубига икки йиллик шартнома асосида қўшилган. Жорий мавсумда Погба Монако сафида бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Монако Погбанинг қайтиш муддатини маълум қилди