
Бугун эрталаб муҳим воқеа содир бўлди – "Барселона" ўзининг асосий стадиони Камп Ноуга қайтди. Бу деярли икки ярим йил, яъни 894 кунлик танаффусдан сўнг амалга ошди.
Янгиланган аренда ўтказилган биринчи машғулотни томоша қилиш учун йигирма мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Қизиғи шундаки, баъзи мамлакатларда миллий чемпионат ўйинлари ҳам бундай катта аудиторияни йиғмайди.
Машғулотга кириш чипталари пуллик бўлди: клубнинг расмий аъзолари учун 5 евро, қолганлар учун эса 10 евро. Аммо олинган даромад анъанага кўра хайрия мақсадларига йўналтирилди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳозирги вақтда Испания чемпиони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар