
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоанинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Қироллик клуби» матбуот хизмати хабар берди.
20 ёшли футболчи ўтган ойда барча мусобақаларда жамоаси сафида тўртта ўйинда қатнашди ва бир голли узатма амалга оширди. Умуман олганда, туркиялик футболчи бу мавсумда 15 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 6 та голли узатма берган.
11-турдан кейин «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва ҳисобида 30 очко бор. Жамоа «Барселона»дан беш очкога олдинда.
«Реал» 9-ноябрь куни сафарда «Райо Вальекано»га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар