date

Пеп Гвардиола мураббийликдаги 1000-ўйинини нишонлайди

Пеп Гвардиола мураббийликдаги 1000-ўйинини нишонлайди
Якшанба куни бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Ливерпул” учрашуви Пеп Гвардиола учун фаолиятидаги 1000-ўйин бўлади. Каталониялик мураббий 18 йиллик фаолияти давомида бу босқичга етиб келганидан фахрланишини билдирди. Унинг айтишича, “Барселона Б”да иш бошлаган пайтларида бу даражага чиқишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган.

“Мураббийликда 1000 та ўйинга чиқиш — бу катта шараф. Мен фақат ишни сидқидилдан бажариб, жамоам билан тўғри футбол ўйнашни хоҳлаганман”, — деди Гвардиола. У фаолияти давомида “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”да ишлаганини, бу клубларда доимо тўлиқ қўллаб-қувватлашни ҳис қилганини таъкидлади.

Гвардиола, шунингдек, йиллар давомида бирга ишлаган ҳамкасблари, футболчилари ва клуб ходимларига миннатдорлик билдирди. “Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Энг катта миннатдорчилигим — оиламга. Улар ҳар доим менга ишонди ва қўллаб-қувватлади”, — деди у.

Пеп Гвардиола замонавий футболнинг энг муваффақиятли мураббийларидан бири саналади. У фаолияти давомида кўплаб миллий ва халқаро совринларни қўлга киритган ва ҳозир “Манчестер Сити” билан навбатдаги йирик ютуқ сари интилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гвардиола мураббийликдаги 1000-ўйинини нишонлайди