date

Гвардиола: «Ҳаммаси сэр Алексдан бошланган, биз ундан илҳом олганмиз»

Гвардиола: «Ҳаммаси сэр Алексдан бошланган, биз ундан илҳом олганмиз»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз футболи тарихида чуқур из қолдирган сэр Алекс Фергюсоннинг ўрни ҳақида самимий фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бугунги Премьер-лига ва мураббийлик мактаби айнан шотландиялик афсона асос солган тизимдан илҳомланган.

«Ҳамма нарса сэр Алекс билан бошланади, кейин эса биз келамиз. Унинг “Манчестер Юнайтед”га бўлган таъсири шубҳасиз. Бироқ гап фақат бир жамоа ҳақида эмас — у бутун инглиз футболидаги тафаккурни ўзгартирди. У бошқаларни ҳам янги даражага олиб чиқди», — деди Гвардиола Sky Sports’га берган интервьюсида.

Испаниялик мутахассис ўз фаолиятининг дастлабки йилларида Фергюсон билан учрашганини ҳам эслаб ўтди:
«Мен 37 ёшда эдим, “Барселона”да ишлаяпман, у эса аллақачон футбол афсонасига айланганди. Аммо мен билан суҳбатда жуда оддий, инсоний муносабатда бўлди. Шу пайтда мен ундан катта ҳурмат, самимият ва касбга садоқатни ўргандим. Бу ҳар қандай мураббий учун улкан мактаб», — деди Пеп.

Гвардиола шунингдек, сэр Алекс билан Премьер-лигада тўғридан-тўғри рақобат қилиб улгурмаганидан афсусланганини тан олди, бироқ у билан таниш бўлганидан фахрланишини таъкидлади.
«Биз майдонда рақиб бўлмадик, аммо унинг илҳомини ҳамон ҳис қиламан. Ҳар бир мураббий — хоҳ Испанияда, хоҳ Англияда бўлсин — Фергюсоннинг изидан кетаётганини англайди. Унинг изини ўчириш мумкин эмас», — деди «Манчестер Сити» устози.

Маълумот учун, сэр Алекс Фергюсон 26 йил давомида «Манчестер Юнайтед»ни бошқариб, клуб билан 38 та соврин қўлга киритган. Унинг раҳбарлигида “қизил иблислар” Англия ва Европа футболидаги энг муваффақиятли жамоага айланганди.

Гвардиоланинг бу сўзлари футболидаги авлодлар алмашинувини ёрқин намоён этди: янги мураббийлар авлоди, ҳатто рақобатчи бўлса ҳам, ўз йўлида сэр Алекс Фергюсоннинг таъсирини ҳис этишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Ҳаммаси сэр Алексдан бошланган, биз ундан илҳом олганмиз»