
Леванте клуби ҳужумчиси Этта Эйон ўзининг футболга бўлган қизиқишлари ҳақида сўзлаб берди. 22 ёшли камерунлик футболчи жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва у аллақачон Испания ҳамда хорижий топ-клублар билан боғланмоқда.
"Болалигимда Дрогба туфайли Челси ўйинларини кузатардим, кейинроқ бу жамоада Это-О ҳам ўйнади. Ушбу клубда ҳар доим ажойиб африкалик футболчилар бор эди.
Нега бир кун келиб мен ҳам Челсига ўтмаслигим керак? Мен у ерда ўйнашни орзу қиламан, гарчи Англияда бошқа кучли жамоалар ҳам кўп", – деди Эйон журналист Бен Жейкобсга берган интервьюсида.
Леванте ҳужумчиси жорий Ла Лига мавсумида 12 ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширган. Эйонга Челси, Арсенал, Манчестер Юнайтед, Барселона ва бошқа йирик клубларнинг қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.