date

Майк Менян "Челси"га ўтиши мумкин

Майк Менян "Челси"га ўтиши мумкин
"Милан" дарвозабони Майк Менян келаси мавсумда қайси клубда ўйнашни истаётганини аниқлади. Gazzetta dello Sport'га кўра, 30 ёшли француз футболчи "Милан" билан шартномаси тугагач, Лондоннинг "Челси" клубига ўтишга қарор қилган.

Шу билан бирга, Менян "Бавария" ва "Ювентус"дан келиши мумкин бўлган таклифларга ҳам очиқ эканлигини билдирган. Майк Менян "ПСЖ" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.

У 2021 йилдан бери "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборган ва 6 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Меняннинг "Милан" билан тузган меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майк Менян "Челси"га ўтиши мумкин