
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао якшанба куни Ла Лига доирасида "Райо Валйекано"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр. Испан ОАВ хабарига кўра, бразилиялик футболчи шанба кунги машғулотда жароҳат олиши мумкин эди, аммо бу маълумот тасдиқланмади.
Мадрид Универсал нашрининг маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи бугунги ўйинда иштирок этади. Кутишларича, бош мураббий Хаби Алонсо уни асосий таркибда Дин Хёйсен билан жуфтликда марказий ҳимоячи сифатида майдонга туширади.
"Реал"нинг "Райо Валйекано" майдонидаги ўйини Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади. "Қироллик клуби" 11 турдан кейин 30 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар